“Oʻzbekiston – gʻaroyib madaniyat mamlakati. Bu yerda, xuddi Yaponiya kabi, hech kim sizga “yoʻq” deb javob bermaydi. Ikkinchidan – bu yerda haqiqiy sharqona ertak. Uchinchidan – siz ham men kabi keramika va qoʻlda tikilgan kashtalarni yaxshi koʻrsangiz – bu yoqqa marxamat. Samimiy mehmondoʻstlik uchun rahmat”, - deb yozib qoldirgan Kseniya Sobchak oʻz instagramida.
3 июня 2019Японияда номаълум шахс Токио яқинидаги Кавасаки шаҳридаги автобус бекатида пичоқ билан одамларга ҳужум қилди, камида 19 кишини, жумладан 13 нафар болани жароҳатлади, шундан сўнг ўз жонига қасд қилди. Ҳужум 28 май куни эрталабки тиғиз вақтда содир этилди.
28 мая 201918 май куни Польшанинг С-3 автойўлида ëниб кетган бир ўзбекистонлик жасади текширилмоқда. Ëнаëтган машина ичидан қутқарилиб вертолётда касалхонага етказилган иккинчи ўзбек 27 майга келиб кўзини очган бўлса ҳам ҳали тилга кирмаган. Бу маълумотларни Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси 27 май куни билдирди. Бундан олдин Хорватиядан фура сотиб олиш учун Польшадан йўлга чиққан икки Ўзбекистон ватандошининг 14 майдан бери бедарак экани ҳақида хабар берилган эди. Варшавадаги Ўзбекистон элчихонанинг маълумотига кўра¸ Matiz автомобили Шчечин (Szczecin ) ва Гожув (Gorzów) шаҳарлари ўртасида ёниб кетган. Элчихона вакили айнан бундай деди: - Машинадаги бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчиси оғир куйиш жароҳатлари билан хушсиз ҳолда полиция вертолетида Шчечин шаҳри шифохонасига олиб келинган. Текширув олиб бораётган Пижице (Pyrzyce) шаҳар полициясидан олинган хабарга кўра, уларнинг иккаласи ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Полиция тахминига кўра, Фарғона вилоятидан бўлган Ўзбекистон ватандоши 60 яшар Мамадалиев Шуҳратжон Ваҳобович ҳалок бўлди. Наманган вилояти Чуст туманидан бўлган Лутфуллаев Бахтиёр Эркин ўғли шифохонага ётқизилган. Ҳозир Шчечиндаги шифохонада қолаëтган Лутфуллаев Польшанинг Торунь шаҳридаги Банк олий мактаби магистратурасида ўқиган. Айни пайтда элчихона вакили “Matiz автомобили ичидаги жасад ва касалхонага куйиш ташхиси билан ëтқизилган яна бир кишининг Ўзбекистон ватандоши экани бу полиция тахмини эканлигини таъкидлади: -100 фоиз аниқ маълумот ДНК анализи чиққанидан кейин ва касалхонадаги шахс тилга кирганидан кейин очиқланади. Элчихона вакилига кўра¸ ўзбек дипломатлари эхтимолий қурбонларнинг қариндошлари ва Польша ҳокимият органлари билан алоқа ўрнатган ва муаммоларни тезкор ҳал қилишда кўмаклашиш учун вазиятни назоратда ушлаб турибди: - Ўша машинада ëниб кетганлиги тахмин қилинаëтган кишининг қариндошлари билан ва воқеани текшираëтган терговчилар билан яқин алоқадаман. Қариндошлари ҳали Польшага келишмади. Ўзбекистон ватандошлари фарғонaлик Шуҳрат Мамадалиев ҳалок бўлгани ва чустлик Бахтиëр Лутфуллаевнинг касалхонага ëтқизилгани ҳақидаги Польша тергов органлари тахмини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида ҳам эълон қилинди.
28 мая 2019Россия Марказий Африка Республикасига қурол-яроғларнинг иккинчи партиясини жўнатади, дея хабар беради халқаро RFI француз радиоси. Ахборотни Россиянинг мазкур республикадаги элчихонаси вакили Виктор Токмаков тасдиқлади.
24 мая 2019Ўзбекистон делегацияси Вашингтонда дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди.
24 мая 2019SpaceX компаниясига тегишли Falcon 9 элтувчи-ракета жума куни эрталаб орбитага Starlink лойиҳасининг интернет трафикнинг глобал тармоғини яратиш учун 60 та мини-йўлдошини олиб чиқди. Уларнинг ҳаммаси интернетга уланди. Бу ҳақда SpaceX компаниясининг твиттерида Илон Маск маълум қилди.
24 мая 2019Белорус президенти Александр Лукашенко ўз мамлакатига нефть етказиб бериш масаласида Қозоғистон билан музокаралар бошлаш таклифи билан чиқди, дея хабар беради давлатга қарашли БелТА ахборот агентлиги.
24 мая 2019Фарғона вилояти Риштон шаҳрининг "Тошоғалиқ" маҳалласида 32 ёшли аёл газ баллони портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Шаҳар ички ишлар органлари 17 май кунги газ портлаши сабабларини ўрганмоқда.
20 мая 2019Олмаотада Instagram ижтимоий тармоғида нафрат қўзғовчи мақолага изоҳ қолдирган эркак жиноий жавобгарликка тортилди, дея хабар берди шаҳар полицияси.
20 мая 2019Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси "Президент келишига экилган гулларни суғоришга чиқарилган уч ҳашарчи аёл, машина уриб, ҳалок бўлди" сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.
20 мая 20198 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судья Зафар Нурматов халқ орасида "Шуҳрат Домбрабадский" номи билан танилган Шуҳратилла Носиров ва унинг акаси Шавкат Носиров устидан салкам олти ой муқаддам бошланган ёпиқ суд жараёнини вақтинча тўхтатишга қарор қилди.
16 мая 2019Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида халқ орасида “Бибисора Тиллочи” деб ном чиқарган 62 ёшли тадбиркор аёл 13 май куни ўз уйида чавақлаб ўлдирилди. Қотилликда гумонланиб Ангрендаги мактаблардан бирининг 10-синфида ўқийдиган қиз қўлга олинди.
16 мая 2019Қашқадарë вилоят Ғузор туман 1-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Асрорбек Тошмуродов дарс пайтида бошқа ўқувчи тарафидан калтакланиб касалхонага ëтқизилди. Калтакланган ўқувчининг онасига кўра¸ мактаб директори воқеа юзасидан ëзилган шикоят аризасини қайтиб олишга мажбур қилган.
16 мая 2019Жами 7 дона олтин тангаларни 29,4 миллион сўмга ноқонуний равишда сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Бош прокуратура матбуот хизмати Қашқадарёда Россия империяси давридаги олтин тангаларни ноқуний сотиш ҳолати юзасидан хабар қилди.
8 мая 2019Маҳаллий Telegram-каналларининг хабар қилишича, тиш шифокори ҳузурига бадавлат, қимматбаҳо машина минган кишилар келиб, бепул тиш қўйиб беришни талаб қила бошлашган.
8 мая 2019Марказий сайлов комиссияси 3 май, жума куни Қасим-Жомарт Тоқаевни 9 июнга мўлжалланган Қозоғистон президентлиги учун бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловларда иштирок этиш мақсадида номзод сифатида рўйхатга олди. Бу ҳақда комиссия ўз сайтида маълум қилди.
6 мая 2019Санкт-Петербургда Қирғизистон фуқароси ўладиган даражада калтакланди, дея хабар беради ҚРнинг Россиядаги элчихонаси. Хабарларга қараганда, 3 майга ўтар кечаси Санкт-Петербургнинг Москва туманидаги Яковлев чорраҳасида танасида зўравонлик аломатлари мавжуд бўлган қирғизистонликнинг жасади топилди.
6 мая 2019АҚШ расмийлари Чеченистон ҳукумати раиси Муслим Хучиев, унинг рафиқаси Сарият Шабазова ва яқин қариндошларининг мамлакатга киришини тақиқладилар, дейилади Давлат Департаменти баёнотида.
28 апреля 2019Қозоғистон Умуммиллий социал-демократик партияси (УСДП) 26 апрель куни бўлиб ўтган съездда 9 июнга белгиланган навбатдан ташқари Қозоғистон президентлик сайловларини бойкот қилишини маълум қилди.
28 апреля 2019Биринчи май туман судида Қирғизистон қурилиш, техника ва архитектура Давлат университетининг (ҚҚТАДУ) ўқитувчиси Темир Болотбек иши бўйича суд жараёни давом этмоқда, у миллатлараро нафрат қўзғатганликда айбланмоқда.
22 апреля 2019Ўзбекистон, Туркия ва Покистон «Фориш» полигонида 22 апрелдан 27 апрелгача қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади.
22 апреля 201920 апрель куни Фарғонада Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев ва Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Жениш Разаков бошчилигидаги ҳукумат делегациялари учрашди.
22 апреля 2019Нега шундай? Нега инсониятнинг бир қисми исрофгарчиликда, иккинчи бир қисми оч ва ночор? Нега баъзиларнинг бир кунлик эҳтиёжи бошқаларнинг бир йиллик эҳтиёжига тенг? Нега дунёнинг бир бурчагида бир хонаки итга эгасидан бир неча миллион доллар мерос қолиб кетаётган маҳалда бошқа бир ерда одам боласи ҳамманинг кўз ўнгида очликдан вафот этяпти? Битта кичкина сайёрада яшаб туриб, инсоният виждони буни қандай кўтаряпти?
19 апреля 2019Шанхай яқинида 12 йил давомида қуриб битказилган, ташландиқ карьерда жойлашган люкс меҳмонхона очилди. Унинг ўзига хослиги шундаки, бино чуқурликда, пастки қаватлари эса сувда жойлашган.
19 апреля 201916 апрелда Шанхай халқаро автосалони ўз ишини бошлади. 18-маротаба ўтаётган автосалонда дунё ва Хитой автомобилсозлик саноатининг янги маҳсулотлари билан танишиш мумкин бўлади. Шу муносабат билан миллий кўргазма марказида (NECC) 20 та давлат автомобилсозлик саноатининг мингдан кўпроқ вакили ўз стендларини ўрнатган.
19 апреля 2019Жойи келса миллий маҳсулотни танлаш, харид қилиш ҳам ватанпарварлик асли. Бир танишим Парижга борганида жанубий кореяликларнинг айнан ўз юртларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни танлаб харид қилганини айтиб кулганди. Ҳолбуки, қатор мамлакат фуқаролари шу йўл билан ўз юртининг ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашади.
19 апреля 201914 апрел куни илк бор Туркистондан Самарқанд томон йўлга чиққан халқаро автобус йўловчилари Самарқандга етиб келди.
15 апреля 2019Наманган вилояти ҳокимлигида “HYUNDAI MOTOR UZ NAMANGAN” қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома “Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кеонга тантанали топширилди, деб хабар қилди ЎзА ахборот агентлиги.
15 апреля 2019ЎзА 13 апрелдан бошлаб қозоқ тилида ҳам янгиликларни бера бошлади. Бунинг учун ЎзА сайтида алоҳида саҳифа ташкил этилди.
15 апреля 2019“Озодлик” мухбирларининг хабарларига қараганда, спорт мактаблари ходимларига спорт либослари учун 150 манатдан (долларнинг манатга нисбатан расмий курси 1:3,5ни ташкил қилади) тўплаш юклатилди.
13 апреля 2019Сирдарё вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда туғилган қозоғистонлик миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг халқаро фонди Сирдарёни ривожлантириш учун 40 миллиард сўм ажратди. Бу маблағнинг деярли 30 миллард сўми вилоятнинг махсус ҳисоб рақамига келиб тушди.
13 апреля 2019Тошкентда фаррош бўлиб ишловчи 57 ёшли Бахтиёр Маматов милиция ходимлари уни дўппослагани ҳақида шикоят қилди. Маматов иддаосича, пост-патрул хизмати ходимлари уни 9 апрель куни оқшом Тошкентдаги Лисунова кинотеатри олдида ушлаган ва уйсиз-жойсиз одам, деб ўйлаб калтаклаган.
12 апреля 2019Туркия президенти Режеп Эрдоған Истанбулда бўлиб ўтган муниципал сайловларнинг натижалари бекор қилинишини талаб қилди. Бу ҳақда ҳукуматпараст турк ОАВга таянган ҳолда Reuters хабар қилди.
12 апреля 2019ДХХнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари Қирғизистонга ноқонуний равишда 2 миллион 100 минг доллардан кўпроқ пулнинг олиб ўтилишига тўсқинлик қилди.
12 апреля 2019