Жами 7 дона олтин тангаларни 29,4 миллион сўмга ноқонуний равишда сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура матбуот хизмати Қашқадарёда Россия империяси давридаги олтин тангаларни ноқуний сотиш ҳолати юзасидан хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Б., Қ.Д. ва М.Ш.лар “Император Николай-I” тамғали 10 номинал қийматдаги олтин тангаларни ҳар бирини 4,2 миллион сўмдан ҳисоблаб, жами 7 дона олтин тангаларни 29,4 миллион сўмга ноқонуний равишда сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.