Мисрнинг "Bell Group" ва "Veolia" компаниялари, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида келишувга эришилди.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Миср Ўзбекистонда сув таъминоти ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширмоқчи, дея хабар берди "Дунё" АА.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда Мисрнинг "Bell Group" ва "Veolia" компаниялари, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида келишувга эришилди.
"Bell Group ва Veolia компаниялари томонидан яқин вақт ичида Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар концепциясини тақдим этиш, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан эса ушбу таклифларни ўрганиш ва ўз хулосасини билдириш ҳамда келгусида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни тайёрлаш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.
Учрашувда Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида сув таъминоти, оқова сувлар ва иситиш тизимларини модернизация қилиш, сув хўжалиги тизимини бошқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.