Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида "яшил" энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида битим имзоланди.
TOШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон раҳбарлари "яшил” энергияни ривожлантириш ва узатиш лойиҳасига старт беришди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
COP29 саммити доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида "яшил" энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Лидеры Узбекистана, Азербайджана и Казахстана дали старт проекту развития и передачи "зеленой" энергии
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия иқтисодий мақсад эмас, балки келажакка қўшилаётган ҳисса, келгуси авлодлар олдидаги масъулият туйғусининг натижаси эканлигини таъкидлади.
“Узатиладиган энергия бу шамол ва қуёш энергияси бўлиб, қайта тикланадиган ва тоза манба ҳисобланади ҳамда иқлимга таъсирни юмшатиш имконини беради. Шундай қилиб, биз Париж келишуви доирасида иқлимни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Айтилишича, ўн минглаб янги иш ўринлари яратилади, энергетика инфратузилмаси ривожланади, технологик ва ишбилармонлик алоқалари кенгаяди. Энг муҳими, аҳоли турмуш даражаси ошади.