Бишкекда «Фейсбук»даги изоҳ туфайли ўқитувчи устидан суд давом этмоқда

22 апреля 2019 Бишкекда «Фейсбук»даги изоҳ туфайли ўқитувчи устидан суд давом этмоқда

Биринчи май туман судида Қирғизистон қурилиш, техника ва архитектура Давлат университетининг (ҚҚТАДУ) ўқитувчиси Темир Болотбек иши бўйича суд жараёни давом этмоқда, у миллатлараро нафрат қўзғатганликда айбланмоқда.

Давлат айбловчисининг фикрича, мунозаралардан бирида ҚҚТАДУ ўқитувчиси томонидан айтилган гапларда миллатлараро нафратни қўзғатувчи чақириқлар бор. У айрим фойдаланувчиларни “ҳашоратлар” дея атаган ва уни севувчиларни “танага ташланиш”ни таклиф қилган.

Суд жараёнини кузатиб бораётган фуқаро фаоли Бурул Макенбаеванинг “Озодлик”ка айтишича, бугунги суд мажлисида экспертларнинг фикрларини эшиттиш давом эттирилди. «Бугун яна бир эксперт – Зайнидин Қурманов чиқиш қилади. Сўроққа тутилганлар аввалроқ, судланувчининг гапларида миллатлараро, динлараро ёки ирқий нафратга чақириқ йўқлигини айтишди», - дейди Макенбаева.

2018 йил бошларида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Олий билим юрти ўқитувчисига нисбатан жиноий иш очди, унга нисбатан “миллий, ирқий ва диний нафрат қўзғаш” айби қўйилди. Аммо, Темир Болотбек ўзига қўйилган айбларни инкор қилмоқда. Унинг айтишича, «Фейсбук»да бошқа миллат вакилларини камситмаган ҳолда ўз фикрларини билдирган.