“Озодлик” мухбирларининг хабарларига қараганда, спорт мактаблари ходимларига спорт либослари учун 150 манатдан (долларнинг манатга нисбатан расмий курси 1:3,5ни ташкил қилади) тўплаш юклатилди.
"Пул ҳаммадан йиғилмоқда. Пулларга бошланган саломатлик ойлиги тадбирида ҳар бир мактабдан иштирок этадиган беш киши учун либослар сотиб олинади. Пуллар нақд берилиши керак. Аввалига 100 манатдан, сўнг яна 50 манатдан йиғишди. Одатга кўра пуллар нақд олинади, квитанция берилмайди", - дея 11 апрел куни хабар берди “Озодлик”нинг Ашхободдаги мухбири.
Апрел ойида Туркманистонда давлат ташабуси билан саломатлик ойлиги ўтказилади. Ҳар йили бир ой давомида бутун мамлакат бўйлаб мунтазам равишда спорт тадбирлари, албатта гимнастика машғулотлари ўтказилади.
“Озодлик” мухбирларининг хабар қилишларича, ўтган гал пойтахтдаги спорт мактабларининг ходимлари ҳар бири 500 манат турадиган бешта спорт либоси учун ўтган йилнинг октябрь ойида пул тўплаган эди.
"Бу либослар қаёққа йўқолди. Тадбир иштирокчилари либосларни спорт қўмитасига топширишлари керак эди, аммо қўмитадапул йиғиб сотиб олинган - велосипедлар, насослар йўқолиб қолади. Икки йил муқаддам либослар учун пул тўпланган, аммо одамларга эски либосларни худди янгидек берилган эди", - дейди спорт мактабларидан бирининг ходими “Озодлик” мухбирига.
Айни дамда спорт либослари сотиб олишдан ташқари, спорт мактаблари ходимларидан янги спорт журнали учун 80 манатдан пул тўплаш талаб қилинмоқда.