Ўзбекистон Фориш полигонида Туркия ва Покистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади

22 апреля 2019 Ўзбекистон Фориш полигонида Туркия ва Покистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади

Ўзбекистон, Туркия ва Покистон «Фориш» полигонида 22 апрелдан 27 апрелгача қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, «Ҳамдўстлик қалқони—2019» деб номланган мазкур машғулотлар режаси 21 апрель куни уч давлат ҳарбий делегацияси томонидан муҳокама қилинган.

Вазирликнинг билдиришча, мазкур ўқув машғулотлари Ўзбекистон, Туркия ва Покистон Қуролли Кучлари ўртасида имзоланган ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон 2017 йилдан бошлаб Фориш полигонида қатор мамлакатлар билан ҳамкорликдаги ўқув машғулотларини ўтказа бошлади.

2017 йилнинг октябрида 2005 йилдан бери биринчи марта Россия билан, 2018 йилнинг июлида Қозоғистон, 2018 йил сентябрида Франция билан ҳарбий машғулотлар ўтказган эди.