Японияда номаълум шахс Токио яқинидаги Кавасаки шаҳридаги автобус бекатида пичоқ билан одамларга ҳужум қилди, камида 19 кишини, жумладан 13 нафар болани жароҳатлади, шундан сўнг ўз жонига қасд қилди. Ҳужум 28 май куни эрталабки тиғиз вақтда содир этилди.
Ҳодиса жойига етиб келган полиция ходимлари ҳужум қилган шахсни ушлади. 40-50 ёшлар атрофида бўлган номаълум эркак ўзининг бўйнига пичоқ тортиб юборди, жароҳат олгани боис у шифохонага ётқизилди ва шифохонада вафот этди.
Япония ОАВнинг ёзишича, ҳужум вақтида бир бола ва бир киши вафот этди. Маҳаллий ёнғинга қарши кураш бошқармасининг хабар қилишича, ҳужум қилган шахс томонидан камида бир киши ўлдирилган.
NHKнинг хабар қилишича, гумондор бўлган жойдан иккита пичоқ топилган. Гумондорнинг шахси ва ҳужум сабаблари ҳозирча номаълум.
2016 йилда руҳий беморлар марказида собиқ ходим пичоқ билан19 кишини ўлдирган эди. Ўшанда хабар қилинишича, у имконияти чекланган одамлар йўқ бўлиб кетишини исташини айтган эди.