Эроннинг ҳаракатлари боис АҚШ Ироқдаги элчихонасини эвакуация қилмоқда

16 мая 2019 Эроннинг ҳаракатлари боис АҚШ Ироқдаги элчихонасини эвакуация қилмоқда

8 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судья Зафар Нурматов халқ орасида "Шуҳрат Домбрабадский" номи билан танилган Шуҳратилла Носиров ва унинг акаси Шавкат Носиров устидан салкам олти ой муқаддам бошланган ёпиқ суд жараёнини вақтинча тўхтатишга қарор қилди.

Бу ҳақда Озодликка суд жараёнидан хабардор айбланувчилар яқинлари ва айрим гувоҳлар 15 май куни маълум қилди.

Суд-адлия тизимдаги манбаларидан бирининг хабар беришича, Олий Суд ака-укалар ишини кўриб чиқиш учун Сирдарё вилояти судига 14 май куни йўллаган.

Уларга кўра, судья Зафар Нурматовнинг бундай қарорни олишига прокурор Бахтиёр Самуковнинг судья ва суд ҳайъатининг холислигига билдирган ишончсизлиги сабаб бўлган.

62 яшар Шуҳратилла Носиров Жиноят кодексининг 145-моддасининг 1-қисми ("Виждон эркинлигини бузиш"), 165-моддаси 3-қисмининг “а” банди ("Товламачилик"), 227-моддаси 2-қисмининг "а" банди ("Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш") билан, унинг 63 яшар акаси Шавкат Носиров эса Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисмининг "а" банди ("Товламачилик"), 211-моддаси 3-қисмининг “а” банди ("пора бериш") билан айбланмоқда.

Суд жараёнидан хабардор гувоҳлардан бирининг айтишича, ака-ука Носировлар устидан суд ҳукми ўқилиши арафасида "кутилмаганда" прокурор Бахтиёр Самуков суд ҳайъатига ишончсизлик билдирган.

"Прокурорнинг суд таркибига кутилмаганда раддия билдиргани учун унинг илтимосномаси қаноатлантирилди ва суд шу жойнинг ўзида ажрим чиқариб, ишни тугатди ва "дело Олий судга юборилсин" деб, ажрим чиқарди",- деди суд ёпиқ тарзда ўтаётгани учун исми сир қолишини сўраган гувоҳлардан бири.

Айбланувчилар яқинларидан бирининг маълум қилишича, прокурорнинг ишончсизлик билдиришига суд раисининг қайта экспертиза ўтказиш ҳақидаги прокурор талабини рад қилгани сабаб бўлган.

"Прокурор биринчи терговни тиклашни сўради. Кейин суд маслаҳатга кириб кетди ва илтимосномани қондирди. Прокурор кейин қайта экспертиза ўтказиш бўйича илтимоснома киритди. Лекин суд бу илтимосномани рад қилганидан кейин прокурор ўрнидан туриб судьяга: “Сиз олдин санкция бўйича апелляцияда қатнашгансиз, сизнинг холислигингизга менда гумон бор, деди. Кейин унинг ҳайъатни ўзгартириш илтимосномасини судья қондирди", деди айбланувчилар яқинларидан бири.

Шуҳратилла Носировнинг келини, Шаҳноза Носирова, ҳукм чиқиш арафасида суднинг тўхтатилгани шубҳали эканини айтди:

- Судья қамашга асоси йўқлигини биларди. Шунга прокурор судга ишончсизлик билдирган. Судья маслаҳат хонасига кириб, прокурорнинг раддиясини қаноатлантирган. Ҳукмни ўқимаган. Судьянинг суд залида қайнатам Шуҳрат ака ва уларнинг акалари Шавкат акага қараб айтган охирги гапи ҳамманинг эсида қолган: "Ҳамманинг олдида виждоним тоза!" Шу гапни айтиб, судья суд залини тарк этган. Судьянинг бу гапидан билиниб турибдики, у айбланувчиларни оқламоқчи бўлган, лекин бунга кучи етмаган. Қаердандир босим бўлаётгани аниқ, - деди Шаҳноза Носирова..

Аввалроқ, судда иштирок этган гувоҳларга кўра, прокурор Бахтиёр Самуков ака-ука Носировларнинг иккаласигаям ўн йилдан қамоқ жазоси сўраган, адвокатлар уларни бутунлай оқлашни талаб қилган, айбланувчилар эса қўйилган барча айбловларни рад этганди.

Ака-ука Носировлар уларнинг холаваччаси Баҳодир Шароповнинг ҳуқуқ-тартибот органларига қилган шикоятидан кейин ҳибсга олинганди.

Суд-адлия тизимдаги манбаларидан бирининг хабар беришича, Олий Суд ака-укалар ишини кўриб чиқиш учун Сирдарё вилояти судига 14 май куни йўллаган.

Тошкентликлар орасида "Шуҳрат Домбрабадский" номи билан танилган Шуҳратилла Носиров 90-йилларда "ўғирланган машиналарни топиб берадиган" авторитет сифатида танилган.

У 1993 йили Тошкент шаҳар суди тарафидан уюшган жиноятчиликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва икки "раскрутка" билан жами 23,5 йил қамоқда ўтирган.

"Шуҳрат Домбрабадский" 2016 йил 18 августда, Жазони ижро этиш бош бошқармаси қарори билан, муддати тугагани боис қамоқдан озод қилинган эди.

Озодлик гаплашган яқинлари, қамоқдан чиққандан кейин Шуҳрат Носировнинг "ҳеч кимга қўшилмай, осуда" ҳаёт кечириб келганини билдирди.