Марказий сайлов комиссияси 3 май, жума куни Қасим-Жомарт Тоқаевни 9 июнга мўлжалланган Қозоғистон президентлиги учун бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловларда иштирок этиш мақсадида номзод сифатида рўйхатга олди. Бу ҳақда комиссия ўз сайтида маълум қилди.
«Президентлика номзод Қасим-Жомарт Тоқаевни қўллаб-қувватловчи ишончли вакиллар томонидан Қозоғистоннинг барча-17та минтақасида фуқароларнинг 315 910 та имзоси тўпланди, шундан 313 653таси ишончли дея топилди», — дейилади МСК хабарида. МСК томонидан ўрнатилган қарорга кўра, мамлакат президентлигига номзод камида 118 140та имзо тўплаши керак.
МСКнинг баёнот беришича, Тоқаев президентликка номзод рўйхатдан ўтиш учун топшириши керак бўлган барча ҳужжатларни тақдим қилган, ва ҳужжатларнинг ҳаммаси уларга нисбатан қўйилган “талабларга тўлалигича мос” келади. МСК уни номзод сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди ва унга президентликка номзод гувоҳномасини топширди.
Март ойида мамлакатни 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққанидан кейин президентлик ваколатларини қабул қилиб олган Тоқаев, —сайловларда иштирок этиш мақсадида МСК томонидан номзод сифатида рўйхатга олинган биринчи даъвогар бўлди.
«Нур Отан» партиясидан Тоқаевнинг номзоди кўрсатилиши борасида 23 апрел куни партиянинг навбатдан ташқари съездида партия раиси Нурсултан Назарбаев эълон қилди. Ўша куни МСК, хукумат партиясидан Тоқаевни номзод сифатида кўрсатиш мақсадида ҳужжатлар келиб тушганини маълум қилди. Унга қадар комиссияга «Ұлы дала қырандари» (“Буюк дашт бургутлари”) республика ҳаракатидан журналист Садибек Тугел номзод сифатида ҳужжат топширган эди.
2 май, пайшанба куни «Халик демографияси» (“Халқ демографияси”) бирлашмасининг номзоди Жуматай Алиев тил имтиҳонидан ўта олмади. 29 апрел куни Қозоғистон Қурувчилар Уюшмасининг номзоди Талғат Ергалиев ўз номзодини қайтариб олди.
Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 9 июнга белгиланган. Номзодларни рўйхатга олиш 11 май куни якунланади. Сайловолди босқичлари фуқароларнинг сайловлар адолатли ва шаффоф ўтиши борасидаги чақириқлари фонида бўлиб ўтмоқда. 1 май куни Қозоғистоннинг айрим шаҳарларида 9 июнга белгиланган навбатдан ташқари президентлик сайловларни бойкот қилишга чақириқлари билан рухсат берилмаган чиқишлар бўлиб ўтди. Олмаота ва пойтахтда юзлаб одамлар тўпланди, ҳар икки шаҳарда акциялар иштирокчиларининг ушланиши билан якунланди. Чиқишлар иштирокчиларининг ушланиши Қарағандада ҳам юз берди. 1 май оқшомидан бери шаҳарларда ушланганлар устидан судлар бўлиб ўтмоқда.