SpaceX глобал Интернет учун коинотга 60 та йўлдош олиб чиқди

24 мая 2019 SpaceX глобал Интернет учун коинотга 60 та йўлдош олиб чиқди

SpaceX компаниясига тегишли Falcon 9 элтувчи-ракета жума куни эрталаб орбитага Starlink лойиҳасининг интернет трафикнинг глобал тармоғини яратиш учун 60 та мини-йўлдошини олиб чиқди. Уларнинг ҳаммаси интернетга уланди. Бу ҳақда SpaceX компаниясининг твиттерида Илон Маск маълум қилди.

Икки босқичли ракета Флорида штатининг Канавералидаги космодромидан учирилди.

Falcon-9нинг биринчи босқичи Атлантика океанидаги сузувчи платформага қўндирилди. Иккинчи босқич ҳам муваффақиятли ажралди. Парвоз намойиши YouTube-даги SpaceXнинг каналида тўғридан тўғри кўрсатилди.

Ракета учирилиши икки марта кечиктирилган эди. Аввалига парвоз 16 майга белгиланган эди, аммо ноқулай об-ҳаво шароити туфайли кейинга қолдирилди, иккинчи марта эса жиҳозларни қайта текшириш мақсадида кечиктирилди.

2015 йилдан бери ишлаб келаётган Starlink лойиҳаси сайёрамизнинг ҳар қандай бурчагида интернетга ишончли юқори тезликда киришни таъминлайди. Йўлдошини иккита синов парвози 2018 йилнинг февралида муваффақиятли амалга оширилган эди. Бир неча йил давомида Илон Маск коинотга шу каби бир неча мингта фазовий аппаратни олиб чиқишни режалаштирган. Бу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ажратилган инвестиция маблағлари 10 миллиард доллар дея баҳоланмоқда.