Қашқадарë вилоят Ғузор туман 1-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Асрорбек Тошмуродов дарс пайтида бошқа ўқувчи тарафидан калтакланиб касалхонага ëтқизилди. Калтакланган ўқувчининг онасига кўра¸ мактаб директори воқеа юзасидан ëзилган шикоят аризасини қайтиб олишга мажбур қилган.
Ғузор туман ИИБ вояга етмаганлар билан ишлаш инспектори ва участка нозири “статистикани семиртирмаслик учун дело очилмаганини” тан олди.
Ғузор туманидаги 1-мактабнинг айрим ўқувчи ва ўқитувчилари билан суҳбатлашиб¸ 1 май куни юз берган жанжал тафсилотларини аниқлади. Калтаклангани ортидан касалхонага тушган Асрорбекнинг айтишича¸ у мактабдоши Сардор Мавлонов тарафидан асоссиз ва аëвсиз калтакланган:
- Дарсдан алдаб олиб чиқиб¸ мактаб теплицасининг ëнига олиб бориб юзимга бир мушт солганида¸ бурнимдан тирқираб қон кетиб йиқилдим. Ҳушимга келсам¸ Ғузордаги касалхонанинг реанимация бўлимида ëтибман¸ деди ўқувчи.
Уни калтаклаган Сардор Мавлонов яқинларидан бири можаро Сардорнинг синглиси билан боғлиқлигини айтиб берди:
- Асрорбек зинадан чиқаëтган пайтда Сардорнинг синглисига тегажоғлиқ қилган. Синглиси йиғлаб¸ акасига айтган. Акаси качок бола. Тренировка қилиб¸ спорт билан шуғулланади. Шартта бориб Асрорни уриб ташлаган. У аччиқ устида қаттиқроқ уриб қўйганидан пушаймон¸ дейди Сардор яқинларидан бири.
Калтакланган бола эса ҳеч кимга тегажоғлик қилмаганини айтади.
Воқеага гувоҳ бўлган 10-синф ўқувчиларидан воқеанинг бошқача бўлганини айтади.
"Сардор синфга кириб¸ "Асрор қани"¸ деб сўради. Кейин Асрорнинг елкасига қўлини қўйиб¸ олиб чиқиб кетди. Асрор келавермагач¸ ортидан чиқдим. Борсам парникнинг олдида қонига беланиб ëтибди. Сардор уни шу ҳолида ҳам тепкилаëтган эди. Бориб ажратдик. "Тез ëрдам" келиб олиб кетди"¸ дейди суҳбатдош.
Рентген тасвирлари илова қилинган тиббий хулосада “Тошмуродов бош мия чаноғи¸ кўз ости суяги ва бурни синиб¸ жиддий жароҳат олганлиги” қайд қилинган.
Калтакланган Асрорнинг айтишича, касалхонада ëтган илк кунидаëқ синф раҳбари келиб¸" онанг аризасини қайтиб олсин" деб босим қилган.
- Мен касалхонада ëтганимда ўқитувчиларим келиб тезроқ касалхонадан чиқ. Кўп ëтиб қолсанг жиноий иш очилиб¸ бизга ëмон бўлади¸ дейишди. Онангга айт¸ аризасини қайтиб олсин¸ деб тайинлашди¸ дейди калтакланган ўқувчи.
Калтакланган боланинг онаси Лобар Тўрақулова мактаб директори қаттиқ босим қилгани боис аризасини қайтиб олишга мажбур бўлганлигини айтади:
- Қаттиқ босим қилди менга мактаб директори. Болам реанимацияда ëтган пайтида бу босимга чидай олмай аризамни қайтариб олдим. Мен мактаб директорининг бу ишни бости-бости қилганидан норозиман. Майли¸ болалар ўзаро уришади. Лекин нега мансабдан айриламан¸ деб ишни ëпиб юборди. Мен бу юзадан прокурорга ҳам¸ президент порталига ҳам шикоят қиламан¸ дейди калтакланган боланинг онаси.
Ғузор туман 1-умумтаълим мактаб директори Лола Усмонова бу борада изоҳ бермади.
Ғузор туман ИИБнинг вояга етмаганлар билан ишлайдиган инспектори ва участка инспектори “статистикани семиртирмаслик учун дело очилмаганини” тан олиб¸ “бачалар уришиб ярашаверади¸ буни хат-пат қисак¸ статистика ошиб кетади”¸ дея изоҳ берди.