АҚШ Чеченистон бош вазирининг мамлакатга киришини тақиқлади

28 апреля 2019 АҚШ Чеченистон бош вазирининг мамлакатга киришини тақиқлади

АҚШ расмийлари Чеченистон ҳукумати раиси Муслим Хучиев, унинг рафиқаси Сарият Шабазова ва яқин қариндошларининг мамлакатга киришини тақиқладилар, дейилади Давлат Департаменти баёнотида.

Ўз баёнотида Давлат Департаменти ЕХҲТнинг Москва механизми доирасидаги халқаро текширувга таянган. Унда инсон ҳуқуқлари жиддий ва давомли бузилаётгани: Чеченистондаги таъқиблар, ўзбошимчалик ва ноқонуний қамоққа олиш ёки қўлга олиш ёки қийноқлар, зўравонлик йўли билан йўқ қилиш ва судсиз қотилликлар ҳақида айтилади. Америкалик амалдорлар Хучиевнинг қийноқларга алоқадорлиги ҳақида ишончли маълумотга эгалигини таъкидламоқда.

Давлат Департаменти Россия расмийларини Чеченистонда инсон ҳуқуқларини бузишга алоқадор барча мансабдор шахсларни, жумладан, ҳукумат раҳбарини жавобгарликка тортишга чақирди.

Муслим Хучиев 2018 йилнинг июнидан бери Чеченистон ҳукумат раҳбари лавозимини эгаллаб келмоқда. Ўша пайтгача у уч йил Грозний мэри, Чеченистон ҳукуматида вазир ва Москвада журналист бўлиб ишлаган.