14 апрел куни илк бор Туркистондан Самарқанд томон йўлга чиққан халқаро автобус йўловчилари Самарқандга етиб келди.
Туркистон вилояти ҳокимияти матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, қатнов ҳар куни 18:00да бошланади. Йўловчилар Туркистондаги “Олтин Ўрда” автовокзалидан Самарқанддаги “Самарқанд” автовокзалигача олиб бориладилар. Йўлда Чимкент ва Ўзбекистоннинг Гулистон ва Жиззах шаҳарларида тўхтаб ўтиш кўзда тутилган. Йўл ҳақи тўрт минг тенге (10 долларга яқин)ни ташкил қилади. Расмийларнинг фикрича, Туркистон ва Самарқанд ўртасидаги автобус қатновимамлакатга келувчи сайёҳлар сонининг ортишига ҳисса қўшади.
2018 йилнинг 10 декабр куни Туркистон-Тошкент ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилган эди. Бундан аввал амалдорлар икки мамлакат ўртасида қатновчи автобуслар бемалол чегарадан ўтиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривошлантиришга бағишланган илк минтақалараро форум Чимкент шаҳрида 15 ноябр куни бўлиб ўтган эди.
14 апрел, якшанба куни Қозоғистон президенти Қасым-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга икки кунлик давлат ташрифи бошланди.