Маҳаллий Telegram-каналларининг хабар қилишича, тиш шифокори ҳузурига бадавлат, қимматбаҳо машина минган кишилар келиб, бепул тиш қўйиб беришни талаб қила бошлашган.
ТОШКЕНТ, 7 май. “Эзгулик эстафетаси” ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва инсонлар олқишига сазовор бўлди.
Маҳаллий Telegram-каналларининг хабар қилишича, тиш шифокори ҳузурига ўзига тўқ, қимматбаҳо машина минган кишилар келиб, бепул кўрикдан ўтказишни талаб қила бошлашган.
“Хафа бўладиган жойи шуки, “олтин” рақамлардан қўнғироқ қилиб, бепулга тиш қўйдириб кетишга ҳаракат қилишмоқда. Бугун клиникага ўзларининг етарлича маблағи бўла туриб, бепул тиш қўйдиришга келган инсонлар ҳам кўп учради”, - дейди клиника бошлиғи.
Шифокорнинг сўзларига кўра, мазкур акция пенсионерлар ва кам таъминланган кишиларни муборак Рамазон ойида бепул даволаш мақсадида ташкил этилган. Рамазон ойининг охиригача рўйхатдан ўтган олтмиш кишига бепул хизмат кўрсатилади ва айни дамда рўйхатга олиш ишлари якунланган.
Шунингдек, у бирор тадбир муносабати билан акция ўтказилса, фуқароларга ушбу хабар етказилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик стоматологлар қирғизистонлик стоматолог бошлаб берган акцияни давом эттиришга қарор қилишгани ҳақида хабар қилган эдик.
Шифокор Рамазон ойининг биринчи кунидан то охириги кунича барча эҳтиёжманд оилалар аъзоларига металлокерамик тишлар ва тиш протезлари мутлақо бепул қўйиб беришини маълум қилган эди.