Санкт-Петербургда Қирғизистон фуқароси ўладиган даражада калтакланди, дея хабар беради ҚРнинг Россиядаги элчихонаси.
Хабарларга қараганда, 3 майга ўтар кечаси Санкт-Петербургнинг Москва туманидаги Яковлев чорраҳасида танасида зўравонлик аломатлари мавжуд бўлган қирғизистонликнинг жасади топилди.
Ҳалок бўлган шахс 1989 йилда туғилган эркак бўлиб чиқди. Тахминларга кўра, 3 майга ўтар кечаси Яковлев чорраҳасида жойлашган хостелда бу эркак калтакланган ва бунинг оқибатида ҳушига келмасдан вафот этган. Ҳодиса жойига етиб келган шифокорлар унинг ўлимини тасдиқлашган.
Қирғизистонликнинг ўлими факти бўйича полиция тегишли равишда суриштирув ишларини олиб бормоқда. Тезкор тадбирлар давомида икки нафар гумондор ушланди. Хабарларга кўра, Россия ИИВнинг Москва туман бўлимига Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси девонхонасидан расмий сўровнома юборилган.