Шифокорлар кунига қанча ёнғоқ ейиш мумкинлигини айтишди
Суткада 60 граммдан ортиқ бўлмаган миқдорда ёнғоқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу ҳақда “АиФ”га Федерал овқатланиш ва биотехнология илмий марказининг овқатланиш мутахассиси, тиббиёт фанлари номзоди Наталья Денисова ўз фикрларини айтди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, юз грамм ёнғоқ - 500-600 калория бўлиб, бу керагидан ортиқ миқдор деб ҳисобланади. Бундай миқдор ошқозон ва ичакда нохуш аломатларни келтириб чиқариши мумкин, дейди шифокор.
Парҳезшунос таъкидлашича, одамга кунига 30-50 граммдан кўп бўлмаган миқдорда ёнғоқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу меъёрдан ошириш қаддиқоматга таъсир кўрсатиши мумкин.
Шифокор фақат 10-12 дона фундук ёки бодом, битта ош қошиқдан ортиқ миқдорда кедр ёнғоғини ейишни маслаҳат берди.
Шу билан бирга, Денисова ёнғоқнинг фойдали хусусиятлари ҳақида гапирди ва овқатланиш рационида албатта бўлиши кераклигини таъкидлади.
Диетологнинг сўзларига кўра, ёнғоқ, унинг таркибида ёғ борлигига қарамай, "ёмон" холестерин миқдорини пасайтириши мумкин.
Яқинда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, эксперт 60-70 ёшдаги одамларда ёнғоқ атеросклероз хавфини камайтирганини таъкидлади.
Шифокор ёнғоқ юрак учун самарали малҳам эканлигини таъкидлади. Унинг таркибида катта миқдордаги омега-3 ёғ кислоталари мавжуд. Бу модда юрак ва қон томирлари учун жуда фойдали ҳисобланади.