Ўзбекистон ССВ расмий маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 88 мингга яқинлашмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланганлар сони 450 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Хабарга кўра, кечанинг ўзида мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 27 828 нафар киши COVID-19 га қарши эмланган. ️Шу тариқа айни кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 458 555 нафарга етган.
Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони: Фарғона вилоятида 66 381 нафар, Наманган вилоятида 47 841 нафар, Андижон вилоятида 46
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ССВ расмий маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 88 мингга яқинлашмоқда.
Сўнгги кунларда Европа давлатларида, жумладан Россияда ҳам коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият кескин тус олмоқда. Вирусни юқтириб олаётганлар сони ортмоқда.
“Бошқаларига ўхшамайди”: Россияда коронавируснинг иккита штамми шакллангани маълум қилинди
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) Европа минтақасининг аксарият қисмида COVID-19 билан касалланиш янги ҳолатларининг кўпайишидан "огоҳлантирувчи белгиларни" қайд этмоқда, дея хабар қилган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги ваколатхонаси РИА Новости ХААга.
"Сўнгги икки ҳафта ичида минтақадаги умумий касалликлар сони 6 фоизга, ўлимлар сони эса 5 фоизга ўсди. Қатор мамлакатлар касаллик сонини 2020 йилдаги "пик даражага" нисбатан камайтиришда жиддий муаммоларга дуч келишди", деб қўшимча қилган ташкилот расмийлари.