Бунинг учун фақат ушбу учинчи давлат ва Россия орасида доимий авиапарвозлар йўлга қўйилганми-йўқми – аниқ билиш керак холос.
Ўзбекистон фуқаролари 2021 йилнинг 14 апрелидан бошлаб Россияга нафақат Ўзбекистоннинг ўзидан балким учинчи давлатлар орқали ҳам кириб келишлари мумкин, деб хабар қилмоқда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси.
Бунинг учун фақат ушбу учинчи давлат ва Россия орасида доимий авиапарвозлар йўлга қўйилганми-йўқми – аниқ билиш керак холос. Масалан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон орқали амалга оширилаётган парвозлардан мутлақ қонуний фойдаланиш мумкин, дейилган хабарда.
Олдин Ўзбекистон фуқаролари учинчи давлат орқали Россияга кириб келишлари учун ушбу давлатларда яшашга рухсатномага эга бўлишлари керак эди. Ҳозир бу талабдан воз кечилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия орасида доимий авиапарвозлар 1 апрелдан бошлаб йўлга қўйилган эди. Хусусан “Москва-Тошкент-Москва” йўналишида Аэрофлот авиакомпаниясининг парвози билан ҳар якшанба кунлари парвоз қилиш мумкин.
Шунингдек 7 апрелдан бошлаб UzAirways авиакомпаниясининг “Тошкент-Москва-Тошкент” йўналишида ҳар шанба кунидан бошлаб ҳафтасига бир маротаба парвозлар амалга ошира бошлади.