Cotton Campaign 2020 йилда мамлакатдаги пахта йиғим-теримларида мажбурий меҳнатга барҳам беришда «сезиларли ютуқлар» бўлганини қайд этиб, сўнгги 10 йилда илк бор мажбурий меҳнат ҳолатлари ҳужжатлаштирилмагани айтилди. Шунингдек, коалиция Ўзбекистон пахта кластерлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.
Cotton Campaign Ўзбекистон пахта кластерлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов маълум қилди, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири. Cotton Campaign пахта теримида мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаган кластерлар билан ҳамкорлик шартномаларини тузишга қизиқиш билдирган.
Cotton Campaign коалицияси ўзининг Ўзбекистонда 2020 йилги пахта кампаниясини мониторинг қилиш натижалари тўғрисидаги баёнотида Ўзбекистонга мустақил фуқаролик жамияти кераклигини таъкидлаган.
Коалиция 2020 йилда мамлакатдаги пахта йиғим-теримларида мажбурий меҳнатга барҳам беришда «сезиларли ютуқлар» бўлганини қайд этиб, сўнгги 10 йилда илк бор мажбурий меҳнат ҳолатлари ҳужжатлаштирилмагани айтилди.
Шунга қарамай, Cotton Campaign алоҳида кузатувчиларга асосланган ҳолда хабар беришича, йиғим-терим давомида мансабдор шахслар томонидан уюштирилган мажбурий меҳнат ҳолатлари, шунингдек давлат хизматчилари ўзларининг маошларининг бир қисмини пахта теримчиларини ёллаш учун тўлашлари шарт бўлган ҳолатлар кузатилган.
«Ўзбекистонда ишончли глобал етказиб берувчига айланиш имконияти бор, аммо бунинг учун брендлар ва чакана сотувчилар етказиб берувчиларнинг масъулиятли танловини тасдиқлашлари учун шаффоф мониторинг ва бошқарув моделлари талаб этилади», — дея таъкидлаган АҚШ мода саноат ассоциацияси (USFIA) президенти Жулиа Хьюз баёнотда.
Коалициянинг баёнотига кўра, Ўзбекистон ислоҳотлар жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва мустақил касаба уюшмалари каби фуқаролик кучларини ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш ўрнига, кўпроқ хусусийлаштириш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалаларига устувор аҳамият бермоқда.
«Брендлар маҳсулотларни таъминот занжирида қулай муҳит ярата оладиган кучли мустақил фуқаролик жамиятларига эга бўлган мамлакатлардан олишни исташади», — дейилади Cotton Campaign баёнотида.