Фарғонада 3 яшар боласини 4000 долларга сотмоқчи бўлган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

28 января 2021 Фарғонада 3 яшар боласини 4000 долларга сотмоқчи бўлган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилоятида фуқаро таниши билан бирга ўзининг 3 яшар фарзандини 4000 АҚШ долларига сотаётгани аниқланди. Боланинг онаси бундан аввал ҳам шундай ҳолатни содир этгани маълум бўлган. Фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро М.Қ.(1980 й.т.) (исмлар ўзгартирилган) ва унинг таниши З.Х. (1978 й.т.) 3 яшар болани 4 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлганида ушланди. Бу хақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

24 январь куни фуқаролар Фарғона вилояти, Нурафшон шаҳрига келиб М.Қ.нинг ўғли А.А. (2018 й.т.)ни шартли харидорга сотаётгани аниқланган.

Дастлабки суриштирув ишлари давомида М.Қ. аввал хам шу каби ҳолатни содир этиб, учинчи фарзанди — ўғли М.Қ.(2016 й.т.)ни сотиб юборганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан фуқаролар М.Қ. ва З.Қ.ларга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3 ёшли боланинг саломатлиги кўрикдан ўтказилиб, отасига қайтарилган. Боланинг отаси М.Қ. уни алдаб боласини уйдан олиб чиқиб кетганини, бундан хабари бўлмаганини айтган.

«Газета.uz»