БЕНЗИН НАРХИ ТУШИРИЛГАНИ ҲАҚИДА РАСМИЙ ХАБАР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

21 апреля 2020 БЕНЗИН НАРХИ ТУШИРИЛГАНИ ҲАҚИДА РАСМИЙ ХАБАР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида АИ-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган.

2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи пасайтирилган эди. Эртага, 26 март кунидан эътиборан эса, АИ-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга камайтирилади.

“Истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан бензиннинг нархини пасайтириб боради“, - дейилади хабарда.

Компаниянинг таъкидлашича, “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотиладиган дизель ёқилғиси нархидан 9 фоиз, АИ-92 маркали бензин нархидан эса 16,6 фоизга арзон.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати