Афғонистондаги вазият: толиблар Ўзбекистон билан чегарадош туманларни эгаллаши мумкин

19 апреля 2020 Афғонистондаги вазият: толиблар Ўзбекистон билан чегарадош туманларни эгаллаши мумкин

Афғонистондаги жанговар тўқнашувларнинг янги хроникаси террористик хатарларнинг ошгани ва "Толибон"нинг Қўшма Штатлар билан тузган тинчлик битими шартли характерга эгалигидан далолат беради

Ҳарбий-диний ҳаракатнинг кучайиши ва Ислом республикасидаги зўравонликнинг янада авж олиши минтақадаги бошқа мамлакатларга хавф солади.

16-апрель куни афғон армиясининг тўққиз нафар ҳарбий хизматчиси "Толибон" ҳаракати жангарилари билан шарқий Лонгар провинциясида кечган тўқнашувда ҳалок бўлди. Худди шу куни кечга томон жангарилар Парвон провинциясидаги Баграм америка ҳарбий базасининг олти нафар маҳаллий ходимларини отиб ташладилар. Бир кун олдин кундузи толиблар Лагман провинциясида крикет ўйнаётган бир гуруҳ ёшларга қарата ўт очган, тўрт нафар яраланганларнинг биттаси ҳалок бўлганди.

Бу ҳатто афғон ҳодисалари фонида ҳам мисли кўрилмаган ҳолат: крикет ўйнагани учун бир гуруҳ ёшларнинг отиб ташланиши толибларнинг ғарб цивилизациясига муросасиз муносабатини исботлайди. Табиийки, бита ва копток билан ўйналадиган бу қадимги инглиз ўйини - "британия босқинчилари" мероси ва унинг Афғонистонда оммалашуви - "Толибон" учун мафкуравий чақириқдир. Жангариларнинг ўрта асрларга хос нафрати спорт, маданият, санъатнинг деярли барча турларига қаратилган. Қоидага кўра, толиблар мунозара ўрнига қатлни маъқул кўради.

 

Жангарилар ўз таъсирини мамлакат шимолида мустаҳкам ўрнатишга интилмоқда. Қундуз провинцияси губернатори Абдул Жаббор Наимий 17 апрель куни РИА Новостига берган интервьюсида, "Толибон" замонавий қурол-аслаҳа билан таъминлангани, унинг сафларида чет эл фуқаролари жанг қилишини айтган эди. Бу маълумотлар ҳавотирга солмай қўймайди.

Тожикистон билан чегарадош Қундуз провинцияси стратегик аҳамиятга эга, у Марказий Осиёга дарвоза сифатида хизмат қилади. Провинция пойтахти афғон ҳукумат кучлари назоратига олинганига уч йилдан ошди, аммо жангарилар бундан олдин ҳам икки марта Қундуз шаҳрини босиб олган (2015-2016 йилларда). Бугун эса олдинги обрўларини қайта тиклашга ҳаракат қилишмоқда.

Жангарилар 9-апрель куни Баграмдаги АҚШ авиабазаси томон бешта ракетани учирди. Қуролланган ҳужумларни амалга ошираётган толиблар америкаликлар жорий йилнинг февралида имзоланган тинчлик битимидан воз кечишлари мумкинлигидан қўрқмайдилар. Шу билан бирга улар тинчлик жараёнининг бузилишида Қобул ва Вашингтонни айбламоқда. Афғонистонда уларга рақиб ҳисобланган "Ислом давлати" террористик гуруҳи салоҳияти ошиб бормоқда. Ҳукумат мудофаа ва хавфсизлик кучлари мамлакатнинг барча ҳудудида ҳарбий операцияларни амалга оширмоқда. Қобул террорчилар билан юзма-юз қолган деярли.

 

Ғарб манбаларига кўра, расмий Қобул 407 туманнинг 133тасигагина эгалик қилади. Толиблар 75та туманда тўлиқ назорат ўрнатган. Мамлакатнинг қолган қисмини ким бошқаради - номаълум, лекин катта эҳтимол билан жангарилар таъсири кенгайганини прогноз қилиш мумкин. Толиблар Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасига яқин бўлган ҳудудларни эгаллаб олишга жуда яқин келган.

"Толибон"нинг расмий вакили апрель ойи бошида ўт очишлар COVID-19 коронавируси эпидемияси тарқалиши қайд этилган туманлардагина тўхтатиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.

Маълумки, 2020 йилда Эрон (яъни коронавирус жиҳатдан энг ноқулай ҳудуд)дан 200 мингга яқин афғонлар қайтиб келган. 17 апрель ҳолатига кўра, Эронда 906 киши коронавирус билан беморланган.

 

Худди шу фонда 14-апрель куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг "Толибон" ҳаракатидаги исёнкорлар афғон хавфсизлик кучларига қарши ҳужумларни бас қилишлари лозимлигини" айтган эди. Бу ҳам кулгили, ҳам қайғули. Жангарилар ҳеч кимдан ҳеч қандай қарзимиз йўқ, деб ҳисоблайди. Бундан бир кун аввал эса америка элчиси Халилзод Дохада "Толибон" ҳаракати вакиллари билан учрашган, томонлар АҚШ ва толиблар ўртасидаги битимни ҳаётга татбиқ этиш муаммоларини муҳокама қилган эдилар. Сал олдин Вашингтон афғон ҳукумати ва "Толибон"ни ўзаро асирлар алмашинувини тезлаштиришга чақирди, бу даъватни эса Афғонистондаги америкапараст ҳукуматнинг ўз жонига суиқасд қилиш билан тенглаштириш мумкин.

 

Америкаликлар Қобулдан қамоққа олинган толибларнинг тезлаштирилган тартибда озодликка чиқарилишини талаб қилмоқда, биринчи босқичда бу - 5000 га яқин жангарилардир. "Толибон"га кўра, бу одамларни озодликка чиқармай туриб, афғонлараро мулоқотни йўлга қўйиб бўлмайди, қуролланган жангарилар билан эса озодликда шундай бир мулоқот бошланиши мумкинки, бунда ҳеч қайси томонга ҳавас қилиб бўлмайди.

Эҳтимолки, ҳарбий-диний ҳаракат ва америкаликлар ўртасида тузилган битим Пентагонга ва иттифоқдошларга 19 йил давом этган шонсиз афғон кампаниясини хавфсиз якунлаш имконини берар, аммо Афғонистонга бу ҳолат ўта узоқ давом этадиган, ўрта асрларга хос ваҳшийликдан ўзга кафолатни бермайди.

Жангарилар ўз олдиларига қўйган мақсадларга террористик жиҳод шаклида эришишга кўникиб қолган. Турли маълумотларга кўра, толиблар сони Афғонистон, шунингдек, Қобул ва Исломобод назоратида бўлмаган афғон-покистон шаффоф чегарасида 30 мингдан 70 минггача "милтиқ"қа тенг.

 

Шуни эътиборга олиш лозимки, ҳарбий-диний ташкилот мафкура ва тузилма жиҳатдан бир хил эмас, турли ва ҳатто "диссидентлик" фракцияларига эга. Автомат қурол ва спутник алоқаси қоришмасидан иборат бетартиб бир уюшма бу.

Америка Қўшма Штатлари расмий вакиллари ва "Толибон" ҳаракати ўртасида 29-феврал куни Дохада 18 йил давом этган ҳарбий ҳаракатлар давомида биринчи марта тинчлик битимини имзоланди. Ҳужжат, агар жангарилар зўравонликдан ўзларини тийса Афғонистондаги америка қўшинлари сони нольгача қисқартирилишини кўзда тутади.

Толибларни расмий Қобул билан яраштириш АҚШ ҳарбий контингентини чиқаришнинг асосий шарти саналади, аммо бу ишни амалга ошириш бир қатор сабабларга кўра принципиал жиҳатдан иложсиз.

Музокаралар "Толибон" ҳаракати ислом амирлигини тиклаш ва шариат бошқарувини ўрнатиш ҳақида баёнот билан чиққан бир маҳалда бўлиб ўтган. Толиблар режасига Афғонистоннинг кўплаб фуқаролари қарши эди. Ислом республикаси мактабларида бир неча миллион болалар таҳсил оладилар, уларнинг учдан бир қисми қиз болалар (бу эса шу пайтга қадар аёлларни "нокамтарлик" учун калтаклаб, эркакларни нотўғри тирқишланган соқол учун қамаб келган толибларга мутлақо зид эди). Ўнлаб хусусий ОАВлар пайдо бўлди.

 

Давлатга қарашли ва хусусий университетлар фаолият юритмоқда. Мамлакатнинг 20 миллионга яқин аҳолиси (аҳолининг аксарият қисми) мобил алоқадан фойдаланади. Афғонлар санъат, маданият ва спорт соҳасида (шу жумладан, аёллари ҳам) ўзларини кўрсата олди. Бу нормал инсонларни толибларга ғажиш учун беришнинг умуман иложи йўқ.

Битим пунктларининг бирига кўра, "Толибон" минг нафар афғон ҳарбий хизматчиларини, Қобул эса беш мингга яқин жангариларни озодликка чиқариши керак(биринчи босқичда). "Алмашув" музокаралари Қобулда 1 апрелда бошланган, бу эса америкаликлар 2001 йилда мамлакатга бостириб кирганидан буён илк марта содир бўлган воқеадир.

Қобулдаги сиёсий зиддиятлар ва ўзаро жанг қилаётган томонларнинг маҳбуслар алмашинуви юзасидан вужудга келган келишмовчиликлари туфайли афғонлараро музокаралар кейинга қолдирилди. Томонлар кейинчалик (биринчи босқичда) 100 нафар жангари ва 20 нафар афғон ҳарбий хизматчиларини озод этишга келишдилар. Шу билан бирга толиблар энг аввало 15та дала командирларини озод этиш талабини илгари сурди. Охирги талабни афғон ҳукумат мутлақо номақбул деб билиб, "бошланғич лимитни" 5 минг маҳбусдан 400 жангарига камайтирди.

 

Натижада, 12-апрель куни толиблар томонидан биринчи 20 нафар ҳукумат ҳарбий хизматчилари асирликдан озод этитлди ва улар Кандагар провинциясидаги Шох-Вали-Кот уезди ҳудудида жойлашган Халқаро қизил хоч вакилларига топширилди.

Афғонистон ҳукумати эса 13 апрель куни ҳукумат қамоқхоналаридан 361 та асир олинган толибларни озодликка чиқарди. Тез орада "Толибон" яна 20 нафар ҳарбий хизматчи ва полициячиларни асирликдан озод этди. Таққослаш учун, коронавирус инфекцияси хавфи туфайли Афғонистон қамоқхоналаридан 5,3 минг маҳбуслар қўйиб юборилган.

Худди шу вақтнинг ўзида Исломобод Қобулдан Абдулла Оракзай - "Ислом давлати"нинг "ҳуросон" ячейкаси етакчисини Покистон ҳуқуқ тартибот органлари қўлига топширишни талаб қилди. У 19та жангари билан бирга апрель ойи бошида Афғонистон Ислом республикаси миллий хавфсизлик бошқармаси томонидан ҳибсга олинган. Афғон ҳукумати Оракзайни кўплаб жиноятларда айбламоқда, хусусан, Қобулда март ойида содир этилган сикхлар черковига уюштирилган ва 25 киши ўлимига сабаб бўлган ҳужумда ҳам. Албатта, Исломобод Қобулдан олий мартабали жангариларни (барча параметрлар бўйича террорчиларни) беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас, аммо Шарқ - нозик масала, деган гап ҳам бор.