19 апреля 2020
Ўзбекистонда яна беш фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Беморларнинг умумий сони 1495 нафарга етди.
Ўзбекистонда яна беш фуқарога коронавирус ташхиси қўйилди. Уларнинг тести мусбат чиққан. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
“2020 йил 19 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1495 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.
Кеча коронавирус билан касалланган бемор икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этган эди.
Ўзбекистонда 194 киши коронавирусдан тўлиқ даволанди. Вафот этганлар 5 кишини ташкил этмоқда.