Қозоғистондан Россиянинг Екатеринбург шаҳрига келаётган йўловчи автобуси 19 ноябрь куни Свердловск вилоятидаги трассада йўл транспорт ҳодисасига учради, бунинг оқибатида жароҳат олган йўловчилардан бири шифохонага олиб борилди, дея хабар берди полиция.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциясининг минтақавий бошқармаси маълумотига кўра, авария тахминан Остона вақти билан эрталабки 9 ларда Екатеринбург – Шадринск–Курган трассасининг 60 километрда юз берди. ЙТҲ вақтида салонда, полиция маълумотига кўра, 17 киши бор эди. Тахминларга кўра ҳайдовчи «бошқарувни йўқотган, бунинг оқибатида транспорт воситаси йўлдан ташқарига чиқиб кетди, автобус ёнбошига ағдарилиб тушиб кетди», дейилади бошқарма хабарида.
Жароҳат олган 1985 йилда туғилган йўловчи қиз Белоярск туман шифохонасига олиб борилди, дея хабар берди матбуот хизмати. Бошқарма хабарида таъкидланишича, ЙТҲ сабаблари ва оқибатлари ўрганилмоқда.
17 ноябрь куни Россиянинг Саратов вилоятида салонида Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган йўловчи автобуси бошқарилмайдиган темир йўл чоррахасида поездга бориб урилди. Бунинг оқибатида салонда бўлган беш киши – Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ва унинг шериги– Қозоғистон фуқаролари– шифохонага олиб борилди. Ҳайдовчига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.