Қирғизистонда отишмада жароҳат олган икки киши шифохонага ётқизилди

20 ноября 2018 Қирғизистонда отишмада жароҳат олган икки киши шифохонага ётқизилди

ҚРнинг Қора-Болта шаҳрида юз берган отишмада жароҳат олган икки киши – милиционер ва жиноят гумондори – шифохонага ётқизилди.

Чуй вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Назира Имангазиеванинг айтишича, ҳодиса 18 ноябрь куни эрталабки олтиларда юз берди. Криминал милиция ва махсус хизмат ходимлари жиноят содир этганликда гумон қилинган шахсни ушлаш мақсадида ҳодиса жойига етиб келганида гумондор қаршилик кўрсатган ва отишма содир этган. Бунинг натижасида «Шумқар» махсус отрядининг ходимларидан бири жароҳат олди. Ушлаш жараёнида гумондор ҳам яраланди ва шу сабабли ҳар иккиси шифохонага олиб борилди:

- Мазкур факт бўйича Жайил туман тергов гуруҳи томонидан жиноий иш қўзғатилди. Ҳодиса «ҳуқуқ тартибот идоралари ходимига ҳужум» бўйича тергов қилинмоқда.

Жабрдийдалар Чуй ҳудудий шифохонасига олиб борилди, кўп ўтмай улардан бири Бишкекка олиб кетилди. Уларнинг аҳволи ҳақида милиция бирор бир маълумот бермади.