Курашчи Конор Макгрегорга ўхшатиб пародия қилган ҚР, Талас вилоятилик электромонтёрга нисбатан интизомий тусдаги жазо чораси қўлланди. Бу ҳақда “Северэлектро” ОАЖ хабар бермоқда.
Компания бу эркак киши хавфсизлик техникаси қоидаларини бузганлиги, яъни айнан монтёрлар камарини тақмай, ҳимоя каскасининг ияк остидаги боғичини ўтказмасдан, электр узатиш линияси (ЭУЛ) таянчидан кўтарилганини тушунтирмоқда. Хавфсизлик техникаси қоидаларини бундай менсимаслик, корхонадагиларнинг таъкидлашича, энг ёмон ҳолат рўй берганда, ўлимга олиб келиши мумкин эди.
Бундан ташқари, электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидаларини билиши бўйича унинг навбатдан ташқари шаҳодатлашдан ўтиши белгилаб қўйилди. Иш раҳбари ҳам ана шундай жазо олди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда таласлик электр устаси ММАнинг таниқли курашчиси Мак Грегорнинг юриш тарзига пародия қилгани тасвирланган видео тарқалган эди. У монтёрларнинг “тирноқ”ларини тақиб олиб, симёғочдан тепага “қўрқмай” кўтарилганди.