11 ноября 2018
Кирғизистонлик юнон рум курашчиси Жоламан Шаршенбеков жаҳон бирлашган курашлар рейтингида учинчи қаторга кўтарилди.
Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар бермоқда. Курашчи 55 килограммгача бўлган вазнда Будапештдаги жаҳон чемпионатида финалга чиққанидан сўнг учинчи ўринга кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз олтин учун курашда у Озарбайжонлик Элданиз Азизлига ютқазди. У жаҳон рейтингида иккинчи ўринда туради. Биринчи ўринда Шершенбековдан жаҳон чемпионати ярим финалида мағлуб бўлганига қарамасдан туркиялик курашчи Экрем Озтюрк эгаллаб турибди.
Шаршенбековдан ташқари 82-килограммгача бўлган вазнда рейтингда учинчи ўринни Атабек Азисбеков турибди. Будапештдаги жаҳон чемпионатида у бронза медал учун кураш олиб борди, аммо ютқазиб қўйди.