Туркияда тадбикор Айэркен Саймаити ўлдирилди, "унинг ёрдами билан Қирғизистондан $700 млн олиб чиқилган эди" (видео)

11 ноября 2019

Тадбиркор Айэркен Саймаити Туркияда ўлдирилди, унинг номи Қирғизистондан миллионлаб доллар олиб чиқилгани борасидаги «Азаттық» суриштирувларида тилга олинган эди. Бу ҳақда Туркия ОАВ, жумладан Hürriyet нашри хабар тарқатди.

Таъкидланишича, 10 ноябрь куни Истамбулдаги Фотиҳ туманидаги меҳмонхоналардан бирида номаълум кимса Саймаитини отиб ташлади. У олган жароҳати туфайли шифохонада вафот этди. Прокуратура тергов ишларини олиб бормоқда.

2019 йилнинг 29 май куни «Азаттық» журналист Али Токтакуновнинг «По следам выведенных из Кыргызстана миллионов долларов» (“Қирғизистондан миллионлаб долларлар олиб чиқилиши изидан”)деб номланган суриштирувини эълон қилди, унда 2011 йилдан 2017 йилга қадар Қирғизистондан турли банклар орқали 700 млн долларга яқин олиб чиқиб кетилгани маълум қилинади. Пуллар жаҳоннинг турли мамлакатларига –Гонконгдан тортиб то АҚШга қадар ўтказилган.

«Азаттық» ихтиёрига Айеркен Саймаити ва «Абдыраз» ОАЖ ҳисоби орқали 250 миллион доллар ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатлар тушиб қолди.

Июль ойида иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати 2011 йилдан 2019 йилга қадар фуқоро Айеркен Саймаити, хусусий тадбиркор Вуфули Бумаилиаму ва «Абдыраз» ОАЖ Қирғизистондаги 11 та банкдаги ҳисоблари орқали хорижга 646 млн 879 минг доллар ўтказгани билан боғлиқ фактни тасдиқлади. Шунингдек, финпол Айеркен Саймаитининг банк ҳисоби нафақат ўзи томонидан балки бошқа шахслар томонидан ҳам тўлдирлганини аниқлади, бегона шахслар орасида унинг рафиқаси Вуфули Бумаилиаму ҳам бор.

Бундан ташқари, финпол Вуфули Бумаилиаму томонидан иккита транш орқали Исмаил Матраимов жамғармасининг ҳисобига 199 минг 958 доллар ўтказилганини аниқлади.

«Азаттық» суриштирувида жамғарма раҳбари Руслан Матраимов баёнот берар экан, ўз жамғармасига юз минглаб доллар ўтказган Бумаилиаму ҳақида ҳеч қачон эшитмаганини маълум қилди.

Айеркен Саймаити ва унинг рафиқаси Вуфули Бумаилиаму билан танишлигини парламент депутати Искендер Матраимов қатьиян инкор қилади. Ўзининг расмий баёнотида у текширувлар вақтида Бумаилиаму жамғармага юборилган пулларнинг эгаси эмаслиги аниқ бўлганини таъкидлади. Депутатнинг таъкидлашича, пуллар эгасига мурожжат қилиб Матраимовларни “ёмонотлиқ қилишни бас қилиш” мақсадида кўриниш беришларини сўраган.