Марказий Осиёда минтақавий алоқа йўлларини яхшилаш дастури доирасида Халқаро тараққиёт ассоциацияси Иссиқкўл вилоятида туризмни барқарор ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун 55 млн доллар ажратади. Тегишли
Тегишли келишув лойиҳаси ратификация учун парламентга киритилган. Олинган маблағлар эвазига Қозоғистон билан ишончли автойўл алоқаси ўрнатиш учун “Каркир” Туп КПП йўл қисмини тузатиш, шунингдек, “Каркир” дарасидаги сайёҳлик оромгоҳига олиб борувчи йўлни таъмирлаш ва йўлбўйи объектлари қуриш режалаштирилмоқда. Мазкур восита доирасида йўлларни таъмирлашга хизмат кўрсатадиган техникаларни, жумладан, қор тозаловчи машиналарни сотиб олиш режаланган.
Маблағларнинг бир қисми авиацион хавфсизликни дастаклаш ва мустаҳкамлашга – ИКАО стандартларига мувофиқ хавфсизлик давлат дастурини қайта кўриб чиқиш, қонуности актларини ишлаб чиқишда техник кўмакка, авиация хавфсизлиги бўйича инспекторларни тайёрлаш, фуқаро авиацияси агентлиги учун анжомларни тақдим этишга йўналтирилади.
Шунингдек, ажратилган маблағларга туризмни барқарор ривожлантириш стратегиясини яратиш, 5 та туристик хизматлар марказини қуриш ва Туп ва Ак-Суй туманларида жамоат геопаркларини яратиш режалаштиирилган.
Маблағнинг ярми грант кўринишида, қолгани 38 йилга 0,75 фоиз йиллик ва 6 йиллик даврда имтиёзли тартибдаги кредит кўринишида ажратилади.