Хотин-қизлар қўмитаси раиси Оққўрғонда пахта терди

7 октября 2019 Хотин-қизлар қўмитаси раиси Оққўрғонда пахта терди

Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова ўз жамоаси билан Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида пахта терди.

Қўмита сайтида хабар қилинишича, 5 октябрь куни туманга борган Бош вазир ўрнибосари фаол теримчиларга совғалар ҳам улашган.

"Эльмира Иркиновна ҳашарчи, теримчи аёллар билан дилдан суҳбатлашди, қишлоқ хўжалиги ривожи орқали халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади", дея хабар қилади қўмита.

Шу кунда Ўзбекистон бўйлаб пахта терими давом этмоқда.

Аксар давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари шанба-якшанба кунлари пахта теримига чиқишга мажбурланаётганидан шикоят қилмоқда.