7 октября 2019
Фарғонадан Қирғизистоннинг Қизилқия шаҳрига микроавтобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда 6 октябрь куни Қирғизистон Автотранспорт агентлигининг Боткен вилоят бошқармаси маълум қилди.
Хабарда айтилишича, илк микроавтобус Қизилқиядан- Фарғонага қирғиз расмийларидан иборат йўловчиларни олиб келган. Фарғонада уларни Ўзбекистон президенти вакили ва Фарғона вилоят ҳокимияти расмийлари тантанали кутиб олганлар.
Хабарда айтилишича, Фарғона-Қизилқия йўналиши бўйича бир кунда ҳар иккала томонга тўрт марттадан қатнов бўлади.
25 сентябрь куни Ўш ва Андижон шаҳарлари ўртасида микроавтобус қатнови йўлга қўйилган эди.