Жорий йилда Туркистон вилояти Чимкент шаҳрида ОИВ/ОИТСга чалинган 57 нафар ҳомиладор аёл рўйхатдан ўтказилди, улардан 44 нафар туғуруқни бошдан кечирди. Бу ҳақида ОИТСга қарши курашиш бўйича шаҳар маркази бош шифокори ўринбосари Кожахмет Маширов хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бир аёл эгизакларни дунёга келтирган. Барча болалар ўзларини яхши ҳис қилмоқда ва орттирилган иммунитет вирусини ўзига юқтирмаган.
Машировнинг айтишича, “охирги уч йилда ҳудудда ОИВни юқтирган оналардан 535 бола дунёга келган. Туғуруқдан сўнг, улар ҳисобга қўйилади ва бир ярим йил мобайнида шифокор кузатувида бўлади. Ҳозирги кунда инфекция юқтирган 535 нафар боланиннг 320 нафари ҳисобда турмаяпти.
Яна 15 болада ОИВ аниқланган. Қолганлар тиббий назоратда қолмоқда”.
Шифокорнинг қайд этишича, болаларнинг инфекция юқтиришига сабаб аёллар дори воситаларини қабул қилмагани ва ҳомиладорлик пайтида поликлиникага келмаганидир. Айни пайтда Чимкент ОИТС-марказида Чимкент ҳамда Туркистон вилояти бўйича ОИВни юқтирганларни рўйхатдан ўтказиш жараёнлари амалга оширилмоқда.