Боткен(Қирғизистон) ва Фарғона(Ўзбекистон) вилоятлари ҳуқуқ тартибот тузилмалари раҳбарияти музокаралар ўтказди. Бу ҳақида ҚР ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили хабар берди.
Ўзбекистоннинг Водил шаҳарчасида ўтказилган учрашувда Боткен вилояти ва ҚР ҳукумати ваколатли вакиллари,Қадамжой ва Боткен тумани раҳбарлари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Аскарбек Аширалиев, ҚР Давлат чегара хизмати бошқармасининг минтақа бўйича қўмондони Замирбек Мийзаев ва кучишлатар тузилмаларнинг бошқа ходимлари иштирок этди.
Учрашув чоғида икки давлат фуқаролари хавфсизлиги, чегарадош республикалар ҳудудларида ўзаро борди-келди қилиш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, ўзаро савдо олиб бориш қоидаларини яхшилаш ва икки томонлама ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.
Тарафлар келишилган протоколни имзоладилар. Унда иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик, шунингдек, халқаро қидирувда бўлган жиноятчиларни ушлаш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга ошириш назарда тутилган. Мазкур учрашув ҚР ҳукуматининг Боткен, Ўш ва Жалолобод вилоятларидаги ваколатли вакиллари, қолаверса, Ўзбекистоннинг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари раҳбарлари кенгаши тадбири доирасида ўтказилди.