АҚШ Бош прокурори Джефф Сешнс истеъфога чиқарилди

9 ноября 2018

АҚШ бош прокурори Джефф Сешнс истеъфога чиқди. Сешнс ўзининг истеъфога чиқиш тўғрисидаги мактубида президент Дональд Трампнинг илтимосига кўра, ўз лавозимидан кетаётганини таъкидлаган.

 

АҚШ президенти ўзининг твиттерида фаолияти учун Сешнсга миннадорчилик билдирди ва вазирлик маъмурияти раҳбари Мэттью Уитакерни Бош прокурор вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлигини маълум қилди. "У мамлакатимизга яхши хизмат қилади ", – дея ёзди Трамп.

Вазир лавозимига номзод кейинроқ эълон қилинади.

Donald J. Trump✔@realDonaldTrump

We are pleased to announce that Matthew G. Whitaker, Chief of Staff to Attorney General Jeff Sessions at the Department of Justice, will become our new Acting Attorney General of the United States. He will serve our Country well....

 

Reuters'нинг ёзишича , Сешнснинг истеъфоси унинг 2016 йилги президентлик сайловларига Россиянинг эҳтимолий аралашувини тергов қилишда иштирок этишдан воз кечгани туфайли Трамп томонидан бир неча бор танқид қилиниши билан боғлиқдир. Дональд Трамп бундан аввал баёнот бериб, агар Сешнснинг терговда иштирок этишдан воз кечишини билганида эди, бош прокурор лавозимига бошқа бир инсонни тайинлаши ҳақида маълум қилган эди.

Вакиллар палатасидаги Демократик кўпчилик Трамп томонидан бош прокурор Джефф Сешнс истеъфога чиқарилишига қарши чиқмоқда. Агар президент Сешнс ва унинг ўринбосари Род Розенстайнни истеъфога чиқаргудек бўлса, Конгресснинг қуйи палатасидаги демократлар жавоб тариқасида Трампга нисбатан одил судловга тўсқинлик қилгани сабаб импичмент жараёни бошланиши эҳтимоли ҳақида айтилмоқда.

Бош прокурор ўринбосари Род Розенстайн “Россия иши” бўйича маъсул эди. Айнан у 2017 йилда Роберт Мюллерни 2016 йилги АҚШ президентлик сайловларига Россиянинг эҳтимолий аралашувини тергов қилишда махсус прокурор этиб тайинлаган эди. Унинг ўзи эса бу ишни назорат қилиб турибди.

7 ноябр куни Адлия Департаменти матбуот котиби амалдаги бош прокурор, яъни Сешнсни ўрнига келган Уитакер “барча иш”га, жумладан Россиянинг эҳтимолий аралашуви билан боғлиқ ишга маъсул эканлигини таъкидлади.