Хитой компанияси Тожикистонда нефтни қайта ишловчи завод қурди

2 сентября 2019 Хитой компанияси Тожикистонда нефтни қайта ишловчи завод қурди

СNPC (Хитой миллий нефтегаз корпорацияси) шўъба компанияси Тожикистонда нефтни қайта ишловчи йирик завод қурилишини якунлади. Мазкур завод бир йилда 300 тоннадан 500 000 тоннагача нефтни қайта ишлаш имкониятига эга.

Нефтни қайта ишловчи завод(НҚИЗ) “Данғара” эркин иқтисодий зонасида "TK-Oil" тожик-хитой қўшма корхонаси билан биргаликда қурилди. Бундан аввал расмийлар "TK-Oil"нинг эгаси Тожикистоннинг "Хасан ва Ко" ва Хитойнинг Dong Ying heli Investment and Development Co. Ltd ( CNPCнинг шўъба корхонаси) эканини маълум қилган эди.

«Asia Plus» агентлиги2013 йилда тарқатган хабарида «TK-Oil” акцияларининг 90 фоизи Хитойнинг Dong Ying heli Investment ва Development Co. Ltd компаниясига, атиги 10% акцияси эса "Хасан ва Ко"га тегишли эканлигини маълум қилганди.

Данғара Эркин Иқтисодий зонаси директорининг ўринбосари Илҳомиддин Мўминовнинг 31 август куни Радио Озодига айтишича, завод қуриб битказилди ва “нефть омборидаги юк терминалида қурилиш ишлари давом этмоқда”. “Биз Хитой инвесторларига мактуб йўллаб корхонани фойдаланишга топширилишининг аниқ санасини сўрадик. Ҳозирча расмий жавобни олганимизча йўқ», -деди Мўминов.

“Данғара” Эркин иқтисодий зона инженерларининг айтишларича, хом нефт маҳсулотини олиб келиш учун аввалига темир йўл қурилиши режалаштирилган эди, «аммо темир йўл транспот йўлини кесиб ўтиши маълум бўлди, бу вазиятда кўприк қуриш керак бўларди». Шу сабабли заводга қадар нефть қувурлари ётқизилди, «хитойликларнинг ҳисоб-китобларига қараганда бу йўл арзонга тушар экан».

Айни дамда Хитой компанияси Қозоғистондан нефт импорти борасида музокаралар олиб бормоқда, бироқ Мўминовнинг айтишича, ҳозирча корхонага хом нефть олиб келинмаган.

Данғарадаги нефтни қайта ишловчи завод 2016 йилнинг кузида ишга тушиши керак эди, бироқ бир неча йилдан бери унинг ишга туширилиши кейинга қолдириб келинади. Бунинг сабабларидан бири мамлакатдаги муаммоли банк бўлмиш Агроинвестбанкда 12 миллион долларнинг ушланиб қолишидир.

Яқинда Данғара туман раисининг биринчи ўринбосари Жамшед Шарифзода матбуот анжуманларидан бирида баёнот бериб, нефтни қайта ишловчи завод инвестори Агроинвестбанкдан ўзининг 12 миллион долларини олгани ва завод эндиликда синов режимида фаолият юритаётганини айтган эди.

Тожикистон нефтнинг катта қисмини Россиядан импорт қилади. Шартномага кўра бу мамлакат Тожикистонга бож тўловларисиз бирмиллион тоннагача нефть етказиб бериши керак.

Расмий статистикага кўра, 2018 йилда Тожикистон 310,8 миллион долларлик 446 000 тонна нефть импорт қилган.