Тожикистон мустақиллиги байрами арафасида Кулобда “марш машқлари”га ҳар куни 7 мингга яқин киши чиқмоқда. Улар асосан талабалар ва давлат муассасаларининг ходимларидир.
Июль ойи сўнгида мамлакат маданият вазири матбуот анжуманида баёнот бериб ҳеч ким талабаларни “марш”га чиқишлари учун мажбурламаётганини айтган эди. Аммо талабалар “маршларда иштирок этишаётганликларини” тан олишади.
Кулобдаги «маршировка» июлда бошланди. Талабаларнинг айтишларича, “маршларда иштирок этиш” талаби билан ёзги сессиялар учун баҳо қўйишмаган.
Хатлон вилояти маъмуриятининг маданият бошқармасидаги манбанинг айтишича, 7 мингга яқин киши Тожикистон президентининг вилоятга ташрифи чоғида бўлиб ўтадиган тадбирларга жалб қилинган. «Намойишда уларнинг ҳаммасига маълум роль берилган. Масалан, битта гуруҳ Роғун ГЭСи қурилиши ва “чироқ” берилаётганини акс эттириши керак», - дейди манба.
Кулоб давлат университетининг талабаси Суҳроб Восей туманида истиқомат қилади. Унинг айтишича, ёздан бери машқларга қатнамоқда ва ҳар куни университет вакили рўйхат бўйича талабаларни текшириб чиқади. Кимда ким машқларда иштирок этмайдиган бўлса, сессиядаги баҳолари пасайтирилади ёки олий ўқув юртидан ҳайдалиши мумкин.
Кулоб давлат университети проректори Ҳотамшоҳ Назаровнинг август ойи бошларида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтишича, олий ўқув юртларидан «маршировка»ларга 3200 талаба жалб қилинган. «500га яқин талабани ётоқхона билан таъминладик, қолганлари қариндошларининг уйида яшамоқда», -деди Назаров.