Ливия пойтахти Триполидаги қочқинлар лагерига берилган авиазарба оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлиб, 80 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакатнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган ҳукумати вакиллари маълум қилди
Ливия расмийлари авиазарбалар учун маъсулиятни шу йил апрель ойида Триполи томон ҳаракат қилаётган генерал Халифа Хафтар бошчилигидаги назоратдан чиққан Ливия Миллий армияси(ЛМА)га юкламоқда.
Триполи ҳукуматининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг кўпчилигини Европага йўл олган Африка мамлакатларидан келган мигрантлар ташкил қилади. Сўнгги йилларда Ливия мигрантлар учун асосий ўтиш манзили бўлиб қолди.
Фавқулотда хизматлар вакили Франс-Пресс агентлиги билан суҳбатда бомбалардан бири тахминан 120 киши бўлган ангарга келиб тушганини айтди.
Ливия Миллий армияси қочқинлар лагерига авиазарбалар бергани борасидаги айбловларни инкор қилди.
Триполи учун жангларда апрел ойидан бери 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 75 минг нафар маҳаллий аҳоли вакили ўз уйларни ташлаб чиқишга мажбур бўлди.