Халқ таълими вазирлиги Наманган вилоят, Косонсой туманида жойлашган 54 та мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб, маҳаллий нашрлар хабар қилди.
Айтилишича, вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари мазкур хабарларни ўрганиб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида ушбу вазиятга йўл қўйганларга чора кўради.
Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг шикоятларини қабул қилувчи виртуал инспекторни ишга туширган. Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганда ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм рақамига мурожаатларини юборишлари мумкин, дейилади хабарда.