Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Тилга олинган идора матбуот хизматининг хабар қилишича, Бош прокурори буйруғига асосан Бойтемиров Нодирбек Нуъманович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига, тайинланди. Тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони бўлим мудири лавозимида ишлаган.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан Назаров Содиқжон Рахимович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинлангунга қадар Сирдарё вилояти прокуратураси фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими прокурори лавозимида ишлаган.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан Рахимов Шавкатжон Жўраевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинлангунга қадар Бош прокуратура Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан Бердиалиев Содикжон Алижонович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинлангунга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бош прокуратура матбуот хизмати ўз хабарида янги тайинланганлар эгаллаган лавозимларда шу пайтгача ишлаб келганлар ҳақида маълумот бермади.
Аввалроқ, 2 июль куни, Отабек Муродов Бош прокурори лавозимидан олингани ортидан тизимдаги ўнлаб юқори лавозимли мулозим ишдан олингани, бу мулозимларнинг кўпчилиги¸ гувоҳ ëки жиноят иши фигуранти сифатида сўроқ қилинаётгани тўғрисида ўз манбаларига таяниб хабар қилинган эди.