17 июня 2019
Тошкентда сотиб олинган уяли телефон учун қалбаки долларда ҳақ тўлаган чет эл фуқароси қўлга олинди.
Бош прокуратуранинг 12 июнда билдиришича, фуқаро А.Х., чет эл фуқароси А.В., 3 дона «Iphone Xs Max» телефони учун 3025 доллар тўлаганини, аммо кейинроқ бу долларлар қалбаки экани аниқлангани юзасидан ички ишлар органларига ариза ёзган.
Терговга қадар текшириш жараёнида 3025 доллардан 3000 доллари қалбаки экани тасдиқланди.
“Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Бош прокуратура қалбаки доллар эгаси қўлга олингани ёки олинмагани тўғрисида маълумот бермаган.