Ҳолландия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича ҳалол маҳсулотларни сертификатлаш бўйича Наманган вилоятида Halal Correct Certification Uzbekistan компанияси ташкил этилди.
Корхона Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ равишда маҳсулотларга Halal, Organic ва Global GAP сертификатларини тақдим этиш бўйича лаборатория текширувларини ўтказади, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Halal Correct Certification BV компанияси Европа ва дунёнинг бошқа минтақаларида кушхоналар ва озиқ-овқат саноати корхоналарини сертификатлаштиради ва ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқаришда тегишли жараёнларни қўллаш соҳасида тан олинган эксперт ҳисобланади, дейилади ТИВ хабарида.
Ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш нафақат ҳудудларда, балки бутун республикада қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш учун истиқболли имкониятларни тақдим этади ва ташқи бозорларга чиқишга шароит яратади.