Жээнбеков: Биз “Қирғизистон-Хитой-Ўзбекистон” темир йўл қурилиш лойиҳаси тезроқ ҳаётга татбиқ этилишини истаймиз

17 июня 2019 Жээнбеков: Биз “Қирғизистон-Хитой-Ўзбекистон” темир йўл қурилиш лойиҳаси тезроқ ҳаётга татбиқ этилишини истаймиз

 

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисида чиқиш қилар экан иқтисодий ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтди.

Жумладан у, Қирғизистон ШҲТнинг иқтисодиётга урғу берилган 2025 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади. «Кузатувчи мамлакатларни ҳам ўз ичига олган давлатлар ўртасидаги транспорт-логистика алоқларини мустаҳкамлаш керак. Шунинг учун ҳам биз “Қирғизистон-Хитой-Ўзбекистон” темир йўл қурилиш лойиҳаси тезроқ ҳаётга татбиқ этилишини истаймиз», - дея баёнот берди Жээнбеков.

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл қурилиш ташаббуси 20 йилдан бери кўтариб келинади. Аммо лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмаган.

Бундан аввал Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон денгизга чиқиш имконияти йўқ давлат сифатида шарқ ва ғарб ўртасидаги савдо алоқаларини боғловчи транспорт йўлакларининг муваффақиятли ривожланишидан манфаатдор эканлигини айтган эди. Унинг сўзларига қараганда, шу муносабат билан “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл магистралининг қурилиш лойиҳаси муҳим аҳамият касб қилади.

Мазкур йўл қурилиши тахминан 2 млрд долларга тушиши айтилган эди.