14 июнь, жума куни, Бишкекда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлат раҳбарлари Кенгашининг мажлиси ўз ишини бошлади, унинг ишида аъзо давлатлар - Қирғизистон, Қозоғистон, Хитой, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон раҳбарлари иштирок этмоқда.
Қозоғистон номидан 12 июнь куни президент сифатида қасамёд қилган Қасим-Жомарт Тоқаев иштирок этмоқда, у якшанба куни бўлиб ўтган сайловларнинг ғолиби дея эълон қилинди. Ғарб кузатувчиларининг фикрича, сайловларда оммавий равишда қоида бузилишлари қайд қилинган ва норозилик намойишига чиққанларни ушланиши кўнгилни ранжитган.
Учрашув Қирғизистон президентининг «Ала-Арча» қароргоҳида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтмоқда. Шунингдексаммитда кузатувчи давлатлар -Афғонистон, Белорус, Эрон ва Мўғилистон вакиллари ҳам иштирк этмоқда.
Саммит якунлари бўйича 30 га яқин ҳужжат имзоланади.
Бундан аввалроқ Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга саммит иширокчилари ШҲТ доирасида хавфсизлик, терроризмга қарши туриш ва гиёҳванд моддалар айланмасига қарши кураш, саноат, иқтисодий тараққиёт ва гуманитар масалалардаги хамкорликни муҳокама қилишларини айтган эди.
Унинг айтишича, Афғонистон ва Яқин Шарқдаги вазият муҳокама қилинади. Ушаков шунингдек, Россия президенти Владимир Путин учрашув иштирокчиларига Суриядаги қуролли можароларни барқаролаштиришда Россиянинг мавқеини тушунтиришни режалаштираётганини айтди. Ушаков ўз сўзига Путин Эрон ва жаҳон етакчи мамлакатлари ўртасидаги ядровий битимини кўтариб чиқишини қўшимча қилди.