Хитой пойтахтида 26 апрел куни ўнлаб давлатлар етакчилари иштирокида “Бир макон – бир йўл” форуми ўз ишини бошлади. 37 давлат ва ҳукумат раҳбарлари орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа президентлар ҳам қатнашмоқда.
Мазкур тадбирнинг очилиш маросимида Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ҳам иштирок этди, деб хабар беради Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибай Твиттерда. Маҳаллий матбуотнинг хабарларига кўра, очилиш маросимида Назарбоевга Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг чап томонидан жой беришган, сўзни эса Хитой етакчиси Си Цизиньпин ва Россия президенти Владимир Путиннинг қутлов сўзидан кейин беришган.
Форумда, кутилаётганидек, Хитойнинг “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг олти йил мобайнида эришган натижаларига баҳо берилади, шунингдек, уни янада ривожлантириш бўйича янги чоралар кўриб чиқилади.
Қиймати триллион долларга тенг “Бир макон – бир йўл” ташаббуси Хитойни Европа, Африка, шунингдек, Осиё минтақалари билан боғловчи темирйўллар, порт ва энергетик инфратузилмаларни яратишга қаратилган.
Хитой ташббуси ва улар томонидан минтақавий инфратузилма лойиҳаларни кредитлаш лойиҳалари Қўшма Штатлар ва ЕИнинг бошқа аъзло давлатлари томонидан танқид қилинган. Хусусан, уларнинг айтишича, айрим ривожланаётган мамлакатларга қарз мажбуриятлари юкланганки, улар бу қарзларни тўлаш ҳолатида эмас.
Хитой президенти Си Цзиньпин 2013 йилда мазкур ташаббусни эълонқилганидан бери Пекин 90 миллиард долларлик лойиҳаларга сармоя киритган. Хитой банкларининг хорижий ҳукуматларга тақдим этган заёмлари миқдори тахминан 200 миллиад долларни ташкил этган.