АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маъмуриятига қуроллар устидан назорат тўғрисида Россия ва Хитой билан янги Битимлар лойиҳасини ишлаб чиқишга топшириқ берди. Бу ҳақда манбаларга танган ҳолда The Washington Post ва CNN хабар берди.
Шу тариқа, ОАВ маълумотларига кўра, Трамп ҳозирда бошқа битимлар асосида бошқарилмайдиган Россия ядро қуролларини фойдаланишини чеклашга, ҳамда Хитой салоҳиятини текшириш ва ушлаб қолишга уринмоқда. CNN манбаларидан бирининг сўзларига қараганда, Трамп қуроллар устидан назорат Россия ва Хитойни, барча қуролларни, барча қалпоқчаларни қамраб олиши кераклигига шаъма қилиб ўтган. Бу каби Шартнома имзоланиши борасида АҚШ президенти январь ойида миллатга қилган мурожаатида таъкидлаб ўтган эди.
Ташаббус бошланғич босқичида турибди: Оқ уй ҳозирча Трампнинг топшириғини бажаришнинг вариантларини кўриб чиқмоқда, дея таъкидлайди газета. Агар бу каби Шартнома АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида имзоланадиган бўлса бу катта дипломатик ютуқ бўларди. Аммо бу каби келишувларга тайёргарлик учун йиллар кетади, Трампнинг амалдаги президентлик муддати 2020 йилда якунланади, дея таъкидлайди ОАВ.
Янги Битим Россия билан имзоланган ва 2021 йилда муддати тугайдиган Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги Шартнома (СНВ-3) ўрнини эгаллаши мумкин.
Washington Post маълумотига кўра, маъмурият Россия ихтиёрида бўлган ёки ишлаб чиқариш арафасида турган кичик ва юқори маневрли ядро қуролларидан хавотирга тушмоқда. АҚШда шунча миқдорда бу каби қуроллар йўқ. Тактик қуроллар дея аталадиган бу каби қуролларга СНВ-3 татбиқ этилмайди.
ОАВ суҳбатдошларининг фикрича, Хитой музокараларга мутлақо қизиқиш билдирмаслиги мумкин. Пекин бу каби шартомаларда иштирок этишдан ўзини олиб қочади, чунки унинг ядровий қуроллари барибир Американикидан ортда қолади, дея таъкидлайди "Америка овози".