12 апреля 2019
Тошкент кўчаларидаги йўл ҳаракатини 11 апрелдан бошлаб патруль вертолёти ҳаводан туриб назорат қилади.
Тошкент милициясининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бу ҳақда ҳайдовчиларни огоҳлантирди ва уларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақирди.
Президент Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Юнусобод туманидаги милиция бўлимларидан бирига ташрифи чоғида пойтахт ички ишлар бошқармасини замонавий вертолётлар билан таъминлаш ҳақида кўрсатма берган эди.