Москва ва Душанбе миграция бўйича янги Келишув имзолайди

8 апреля 2019 Москва ва Душанбе миграция бўйича янги Келишув имзолайди

Россия ва Тожикистон яқин ораларда миграция соҳасига бағишланган янги келишув имзолайди, дея баёнот берди РФнинг Тожикистондаги элчиси Игорь Лякин-Фролов. Ҳужжатлар Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Москвага 17 апрел куни амалга оширадиган расмий ташрифи доирасида имзоланади.

Ташриф чоғида Тожикистон раҳбари РФ президенти Владимир Путин билан учрашади. Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган қатор икки томонлама Шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Февралда Тожикистон ТИВ Эмомали Раҳмоннинг Москвага ташрифи мобайнида бир қатор хужжатлар, жумладан миграция масаласида ҳамкорликка қаратилган ҳужжатлар имзоланиши борасида хабар берган эди.

Игор Лякин-Фроловнинг сўзларига қараганда, ҳужжатлардан бири – Россия корхона ва муассасаларида ишлаш учун мигрантларни танлашни уюштиришга қаратилган шартномадир. Россия дипломати тафсилотларни маълум қилмади. Унинг сўзларига қараганда, имзоланадиган иккинчи ҳужжат Россия ИИВнинг миграция хизмати ваколатхонасининг Тожикистондаги мақоми ва Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси мақомига бағишланади.

Бундан аввалроқ РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзининг 5 феврал куни Тожикистонга ташрифи чоғида имзоланадиган ҳужжатлар миграцияни бутунлай соядан олиб чиқишга, меҳнат мигрантларига яхши шароитларни яратиб беришга қаратилганлигини маълум қилган эди.

Шу билан бирга Тожикистон Меҳнат вазирлигидаги манбанинг сўзларига қараганда, мигрантларни танлаш масаласида Россия ва Тожикистон ўртасида имзлонадиган Шартнома лойиҳасида Меҳнат вазирлиги рўйхатига киритилган Россия иш берувчиси у ёки бу мутахассислик борасида бандлик идораларига сўровнома юборади, шунингдек унинг ҳужжатларини расмийлаштиришдаги барча ташвишларни ўз зиммасига олади.

Ўз навбатида, лойиҳага кўра, Тожикистон расмийлари ўз фуқароларига РФда ишончли ва хавфсиз жойларда ишга жойлаштириш имкониятлари ҳақида хабардор қилишлари, номзодларни танлашлари, уларнинг касбий тайёргарликдан ўтказишлари, шунингдек шартнома муддати тугаганидан кейин ёки Россия қонунчилиги бузилган тақдирда мигрантларни уйга қайтишларига ёрдам беришлари керак бўлади.

Россияда бир миллионга яқин тожикистонлик мигрант меҳнат қилмоқда. Турли маълумотларга кўра, улар юборадиган пуллар Тожикистон ЯИМнинг учдан бирини ташкил қилади.

ПРИСОЕДИНЯЙТЕСЬ!

КОНТАКТЫ

Email

НОВОСТИ ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ

О проекте