Қирғизистон мусулмонлари Диний бошқармаси Уламолар Кенгаши 5 апрел куни тармоқ маркетинги, пластик операция ва вакцинацияга оид учта фатво чиқарди.
Фатво – мусулмонларнинг у ёки бу турмуш тарзига оид муфтий ёки ислом руҳонийлари кенгаши томонидан чиқариладиган қарор. Агар мамлакат дунёвий бўлса фатвони бузганлик учун жазога тортилмайди, бироқ диний жамиятда муҳокама қилинади ва жазога тортилади.
Муфтият сайтида таъкидланишгича, 5-фатво Қирғизистон мусулмонларига тармоқ маркетинги билан шуғулланишни тақиқлайди: бу каби фаолият шариат қоидаларига зиддир.
№6 фатво эса соғлиғига тааллуқли бўлмаган тақдирда мусулмонларнинг пластик операция қилишини тақиқлайди. "Шариат турли ҳодисалар оқибатида юзага келган ногиронликни тўғирлаш учун операция қилишга рухсат беради. Аммо асосли сабаб бўлмаган тақдирда, фақат гўзалик учун қилинадиган бўлса бу каби операция гуноҳ ҳисобланади", – дейилади Қирғизистон мусулмонлариДиний идораси уламолар кенгаши қарорида.
8-сонли фатвода таъкидланишича, вакцинация(эмлаш) каби масала ҳар бир инсоннинг ўз хоҳишига боғлиқдир.