2 апреля 2019
Ўзбекистон 2030 йилга қадар тахминан 25та қуёш электр станцияси қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев маълум қилди.
Хўжаевнинг «Таҳлилном» дастурига берган интервьюсида таъкидлашича, мамлакатда яқин 10 йил ичида тахминан 25та қуёш станциясини қуриш мўлжалланмоқда.
Унинг маълумотларига кўра, Навоий вилоятида 100 МВт қувватга эга биринчи қуёш электр станцияси фойдаланишга топширилади. Унинг қайд этишича, электр станциянинг қурилиш ишлари шу йил бошланади. Кутилишича, станция икки йил ичида ишга туширилади.
Шерзод Хўжаевнинг билдиришича, инвесторлар мазкур электр станцияни қуриш бўйича тендерда иштирок этиш учун 23та ариза топширган.